Йован Жокичнинг янги мавсумни қайси клубда ўтказиши маълум
Ниҳоят, сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич масаласига ойдинлик киритилди. Аввалроқ унга "Нефтчи" томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганди. Энди эса барчасига нуқта қўйилди.
"Навбаҳор"нинг 31 ёшли сербиялик тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич клуб билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У 2024 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади. Бу хусусида "Навбаҳор" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йован Жокич 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда “Навбаҳор” таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 4 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар