Йович "Реал"га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди

  • 19 апрель, 2019, 15:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби форварди Лука Йович фаолиятини "Реал"да давом эттиришга яқин турибди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга қараганда клублар 21 ёшли сербиялик футболчининг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра ушбу трансфер “қироллик клуби”га тахминан 50-60 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Йович учун “Барселона” ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лука Йович жорий мавсум “Айнтрахт” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 25та гол ва 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!