Йович учун курашга "Манчестер Сити" ҳам қўшилди

  • 22 апреля, 2019, 13:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби форварди Лука Йович "Манчестер Сити" нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 21 ёшли сербиялик футболчи “шаҳарликлар”нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер нишонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Йович учун курашда “Реал” Мадрид клуби фаворит эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум Бундеслигада жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию