Йовичнинг "Реал"да қанча маош олиши маълум бўлди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби форварди Лука Йович ниҳоят “Реал” футболчиси деб эълон қилинди.

Бироқ, “қироллик клуби” ҳозирча 21 ёшли сербиялик тўпурарнинг трансфери билан боғлиқ молиявий маълумотларни ошкор қилмаган эди. Goal.com нашри тарқатган хабарга қараганда мадридликлар Йовичнинг трансфери учун немис клубига 60 млн евро тўлаган. Футболчининг ўзи эса мадридликлар билан 6 йиллик шартнома имзолаган ва у ушбу давр мобайнида жами 70 млн евро маош олади. Аниқроғи, унинг йиллик маоши 11,67 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Йович фаолияти давомида “Айнтрахт”дан ташқари шунингдек "Бенфика" ва "Црвену Звезда" клубларида ўйнаган.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум Бундеслига ва Европа лигасида 36та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 27та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!