Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ёзда "Атлетико"ни 3 нафар етакчи футболчи тарк этиши мумкин

"Матрасчилар" кадрлар муаммосига дуч келиши мумкин.

Ёзда "Атлетико" Мадрид уч нафар етакчиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Унга кўра жорий мавсум Хуанфран, Диего Годин ва Филипе Луислар учун "матрасчилар" сафидаги сўнггиси бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, ушбу уччала футболчининг ҳам амалдаги шартномаси ёзда ўз якунига етади ва улар ушбу келишувни узайтиришни рад этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лукас Эрнандес ҳам "Атлетико"дан "Бавария"га ўтиб кетиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ