Ёзда "Атлетико"ни 5 нафар футболчи тарк этиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансферлар даврида бирданига беш нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “матрасчилар” мавсумлар оралиғида ҳимоячилар Шиме Врсалько ва Стефан Савич, ярим ҳимоячи Габи, шунингдек ҳужумчилар Луисано Вьетто ва Кевин Гамейролар билан хайрлашмоқчи. “Атлетико” раҳбарияти юқорида номи тилга олинган дастлабки 2 футболчини янги мавсумда таркибни кучайтириш учун сотса, қолган 3 тасини спорт принцпларига кўра бошқа жамоага қўйиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!