Ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар рўйхати тузилди

Goal нашри келаётган ёзда эркин агент мақомини оладиган юлдуз футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатдан ПСЖдан тўртта футболчи - Эдинсон Кавани, Лейвин Курзава, Тома Менье ва Тьяго Сильва жой олди.

Шунингдек, Жоржо Кьеллини ("Ювентус"), Райан Фрейзер ("Борнмут"), Марио Гётце ("Боруссия Дортмунд"), Жо Харт ("Бернли"), Златан Ибрагимович ("Милан"), Адам Лаллана ("Ливерпуль"), Дрис Мертенс ("Наполи"), Педро ("Челси"), Давид Сильва ("Манчестер Сити"), Виллиан ("Челси") ва Ян Вертонген ("Тоттенхэм") ёзда клубсиз қоладиган юлдуз футболчилар рўйхатига киритилди.

Олдинроқ, мутахассислар ёзда клублар коронавирус пандемияси сабаб йирик харидларни амалга оширмасликларини таъкидлаб ўтишган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)