Югуришда бу футболчига ҳеч ким етолмайди

Give me Sport портали экспертлари Европанинг “Топ-5” чемпионатларида ўйнаётган футболчилар орасида энг тез югурадиганини аниқлашди.

Тезкорлик борасида “Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигерга етадигани йўқ экан. Германиялик футболчи якунланган мавсумда соатига 36,7 километр тезлик қайд этгани аниқланган.

Кейинги ўринларни Англия Премьер-лигаси вакиллари – “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва “Фулхэм” ярим ҳимоячиси Адама Траоре эгаллади. Ҳар икки футболчи соатига 36,6 километр тезликда югурди.

Бундеслигада энг катта тезликни Дортмунднинг “Боруссия” клубида ўйнаётган Карим Адейеми кўрсади ва унинг тезлиги соатига 36,65 километр бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!