Юлдуз ҳимоячи "Ал-Ҳилол"га ўтишга розилик берди
"Челси" ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Осиёда давом эттиришга яқин турибди.
"GOAL" нашри берган хабарга кўра, сенегаллик футболчи "Ал-Ҳилол" клубига ўтишга розилик берган. Унинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз якунига етади.
Ўтган мавсумда Калиду АПЛ доирасида 23 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар