"Юлдуз"га айланган Мэйсон Гринвудга "Барса" ва "Атлетико" қизиқиш билдиряпти

Трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган Мэйсон Гринвуд фаолиятини "Хетафе"да давом эттираётганидан хабарингиз бор. У ижара асосида испан клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"TalkSPORT" нашрининг хабар беришича, футболчининг хизматларига Ла Лиганинг икки топ клуби "Барселона" ва "Атлетико" қизиқиб қолган. Клублар уни қишда ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

"Хетафе" Гринвуднинг трансферидан 20 фоиз улуш олади. "Қизил иблислар" билан тузилган шартномада шундай банд келтириб ўтилган. 

Маълумот ўрнида, 22 ёшли Мэйсон жорий мавсум Ла Лиганинг 12 ўйинида 2 гол ва 3 ассист қайд этишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!