Юлиан Дракслер ПСЖ билан шартномасини узайтирди (Фото)

Германиялик футболчи Юлиан Дракслер фаолиятини яна узоқ вақт ПСЖда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, парижликлар Дракслер билан шартномани узайтиришди. Томонлар 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган битимни имзолашди.

2wxwtC8c

27 ёшлик ярим ҳимоячи 2017 йилнинг январидан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. У Парижга Германия клубидан келиб қўшилганди.

Дракслер жорий мавсум Франция чемпионатида 24 учрашувда иштирок этди ва 4 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!