Юлия Путинцева кучли экан

Қозоғистонлик Юлия Путинцева "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг учинчи даврасига йўл олди.

Юлия Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида америкалик Женнифер Брэдига қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Путинцева Париж шаҳрида ўтаётган нуфузли турнирнинг учинчи даврасида хорватиялик Петра Мартич, ёки хитойлик Цзян Ванга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар