Юнон-рум кураши бўйича ёшлар терма жамоамиз Таиландга жўнаб кетишди

9-14 июл куни Таиланднинг Чонбури шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида  Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур турнирга Исроил Сиддиқов шогирдлари ўқув-машғулот йиғинлари доирасида жиддий ҳозирлик кўришди. Бугун, делегациямиз Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси ижрочи директори Қаххор Хасанов бошчилигида тайлар юртига йўл олишди. Қолаверса, делегациямиз таркибида халқаро тоифадаги ҳакам Ғайрат Абдуллаев ҳам бор. Ушбу тажрибали мутахассис бевоста Осиё чемпионатида фаолият олиб борадиган ҳакамлар руйхатидан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!