Юрген Геде "Нефтчи" билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Нефтчи" мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Геде жамоа билан дўстона тарзда хайрлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фаолияти давомида мутахассис "Нефтчи"нинг ривожланиши ва юксалиши йўлида ўзининг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ҳамда қимматли маслаҳатлари билан мураббийлар штабига, хусусан бош мураббий Исломбек Исмоиловга яқиндан кўмак бериб келди. Унинг футбол борасидаги билим ва тажрибаси жамоа учун муҳим таянчлардан бири бўлди.

Оилавий сабабларни инобатга олган ҳолда Ҳайнц-Юрген Геде клубни тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб ушбу қарорни чуқур ҳурмат билан қабул қилди ва қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда.

Қисқа вақт давомида жамоа билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Шубҳасиз, унинг меҳнати ва тажрибаси "Нефтчи" тарихида унутилмас из қолдиради ҳамда у клуб ривожига ҳисса қўшган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллайди.

“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари номидан Ҳайнц-Юрген Гедега келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилайди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!