Юрген Клинсманн нима учун

Берлиннинг "Герта" клуби бош мураббий Юрген Клинсманн истеъфога чиқади.

55 ёшли мутаҳассис немис клубини ўтган йил декабрида қабул қилиб олган ва ортда қолган давр мобайнида 10 та ўйинда 3 ғалаба, 3 дуранг ва 4 та мағлубият билан турнир жадвалида 14 ўринни эгаллаб турибди.

"Ноябрь ойи охирида қийин вазиятдаги клуб раҳбариятига ёрдам бериш учун жамоага келдим. Биз тўғри йўлда эдик. Ҳозир чемпионатнинг қуйи ўринлари билан очколар фарқимиз 6 тани ташкил этади, "Герта" энди лигада жон сақлаш учун курашишига тўғри келади.

Бош мураббий сифатида, фақат клуб раҳбарларининг кўмаги камлик қилади, балки футболчилар ва клуб ишчиларининг ёрдами ҳам керак. Аммо бундай бўлиб чиқмаса, мен жавобгарликни ўзимга ололмайман, шу сабаб кетишга қарор қилдим", - дейди Клинсманн.