Юрген Клопп: Бэйлни "Ливерпул"га олиб келиш деярли имконсиз

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" вингери Гарет Бэйлнинг мерсисайдликлар сафига ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Бэйл - "Реал" футболчиси, агар у кетса, бу қайсидир жамоага жуда ҳам қимматга тушади.

Унинг ўйинлари менга ёқади, лекин гап бунда эмас. Сиз барчаси биргаликда ишлайдиган жамоани яратишингиз керак”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Бэйлни Хитой клубига сотишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 30 ёшли уэльслик футболчи ўтган мавсум Ла Лигада жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!