Юсупов "Нефтчи" билан музокара ўтказди, бироқ...
"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов "Нефтчи"га ўтдими ёки Наманганда қоладими деган савол кўпчилик футбол ишқибозлари учун қизиқ, албатта. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, ҳамма нарса Юсуповнинг ўзига боғлиқ.
"Ўткир Юсупов масаласи анча чигал. Дарвозабон билан "Нефтчи" музокара ўтказгани рост, аммо томонлар келишувга эриша олмаган.
"Навбаҳор" терма жамоанинг асосий посбонини сақлаб қолиш учун охиригача "жанг" таклиф этади.
Фарғоналиклар посбоннинг агентларига ўз таклифини киритиб бўлди. Уткир катта эҳтимол билан қарор қабул қилишга шошилмайди. Наманган клуби унга аввалгисидан яхшиланган таклиф билан чиқиш эвазигагина жамоада олиб қолиши мумкин.
Қисқаси Юсупов учун трансфер ойнасининг сўнгги кунига қадар Водийда кураш боради.
Ўткир Юсупов "лочинлар" сафида қолишини эҳтимоли юқори, аммо "Нефтчи" барча қартасини столга ташласа, вазият бошқа томонга ўзгариб кетиши мумкин. Буни охири қандай кўриниш олиши шахсан ўзимга ҳам жуда қизиқ", - дейилади хабарда.
Фикрлар
Namangandan boshqa joyda hoʻr buladi.shundoq ham oldinggi uyini yuq