Ютгла, Гави ва Нико гол урган ўйинда "Барса" қийинчилик билан ғалаба қозонди

  • 19 Dec 00:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ла Лига 18-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эльче" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди. 

"Кўк-анорранглилар" сафида Ютгла, Гави ва Нико гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонлардан эса Моренте ва Милья рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 27 тага етди ва улар Ла Лига турнир жадвалида 7-поғонага кўтарилиб олди. 15 очкоси бор "Эльче" эса 16-поғонани банд этган. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!