Ютолмаётган ва ютқазмаётган жамоалардан кимдир серияга чек қўядими? Суперлигада кашфиёт бўлиши кутилаётган клуб ёхуд 10-тур мутахассис нигоҳида

12-15 май кунлари Суперлиганинг 10-тур учрашувлари ўтказилади. Бу сафар ҳам кескин ўтиши кутилаётган ҳамда марказий мақомдаги беллашувлар бор.

Мухлислар бўлажак ўйинларни кутишяпти. Шу боис иқтидорли мутахассислардан бири Диёр Мирзабоев 10-тур жуфтликлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

12 май

“Қизилқум” – “Олимпик”

- Охирги турда “Қизилқум” йирик ҳисобда ОКМКдан мағлубиятга учради. Бош мураббий Асрор Алиқуловни ўйиндан кейинги интервьюсида шу маълум бўлдики, жамоани ички муҳити аъло даражада эмас. “Олимпик”га келсак, ёш ва тезкор футболчилар жамоага йиғилган. “Олимпик” Навоийга кўтаринки руҳда боради. Ўйинга келсак, менинг фикримча, “Олимпик” ушбу баҳсда мағлуб бўлмайди, имкониятлар 40%60.

олимпик2_2

13 май

“Сўғдиёна” – “Турон”

- Охирги икки турда “Сўғдиёна” Иван Бошкович бошчилигида 6 очко жамғарди. Жамоа ўйини тубдан ўзгарган. “Андижон” билан баҳсда тан олиш керак, жамоанинг омади чопди. “Андижон” сафида Фарҳод Бекмуротов қизил карточка олди. Шу вазият ўйинда бурилиш ясади, акс ҳолда жамоа ушбу ўйинда мағлуб бўлмасди.

“Турон” охирги 2 турда мағлубиятга учради. Чемпионат етакчиларига имкониятни бой берди. Лекин “Пахтакор” билан ўйин тенг курашлар остида ўтди, иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Афсус, “Турон” ўз пенальтисини уролмади, “Пахтакор” эса аксинча. “Турон” жамоасида Германия футболида мураббийликни бошлаган мутахассис иш бошлади. Охирги “Пахтакор” жамоаси билан бўлган ўйинда “Турон” ўйинида катта ўзгаришлар кўзга ташланди. Мураббий ўз фалсафасини жамоага сингдира бошлади. Имкониятларга келсак, 50%50.

“Пахтакор” – “Бухоро”

- “Пахтакор”да чемпионат старти омадли чиқмади. Жамоа ўйиндан-ўйинга ҳар томонлама қўшиб, керакли очколарни қўлга кирита бошлади ва ҳозирда 1-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирги кунда “Пахтакор” клубида кадрлар муаммоси мавжуд. Шундай бўлса-да, юқори малакали футболчилар йиғилган.

“Бухоро”га келсак, Суперлига дебютанти қолган аутсайдер жамоалари ичида охирги 2 турда 4 очко жамлади. Улуғбек Бақоевни қайтиши албатта жамоа ўйинида кўзга ташланди. “Пахтакор” қийинчилик билан ғалаба қозонади.

черан_1

14 май

“Навбаҳор” – “Сурхон”

- Наманган жамоаси ўз мухлислари олдида қандай ўйин намойиш этишини ҳаммамиз яхши биламиз. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашмоқда. Бундай ўйинларда жамоа максимум очко олиши лозим. “Сурхон” бу йилги чемпионатни кашфиёт жамоаси бўлиши мумкин. Аммо бу жуфтликда “Навбаҳор” ғалаба қозонади.

ОКМК – “Андижон”

- ОКМК жамоаси охирги турда “Қизилқум”ни аяб ўтирмади. “Андижон” эса тан олиш лозим, омадсиз ўйин ўтказди. Александр Хомяковни яқиндан яхши билганим учун у қандай қилиб кучли жамоаларга қарши ўз жамоасини тайёрлашини биламан. Курашларга бой ўйин бўлади, имкониятлар эса 50%50.

окмк 1_1

15 май

“Металлург” – “Насаф”

- Ҳозирда “Металлург” жамоасида ишлар кўнгилгидек эмас. “Насаф” эса аста-секин ўз ўйинини топмоқда. Ўзаро ўйинларга келсак, “Насаф”га осон бўлмаслиги аниқ. Аммо имкониятлар 40%60 “Насаф” фойдасига.

“Нефтчи” – “Бунёдкор”

- “Нефтчи” бу йилги чемпионатда ҳали мағлуб бўлмаган ягона жамоа ҳисобланади. Тўғри, охирги турларда жамоа дуранг ўйнамоқда, баъзи ўйинларда яққол устунлик қила туриб омади келмади. Иккала жамоа Кубок ўйинлари доирасида бир-бирларини синаб олишди. “Нефтчи”нинг малакали футболчиларига қарши “Бунёдкор”нинг ёш футболчилари ўртасидаги бу баҳс Фарғона жамоаси ғалабаси билан якунланади, деган тахминдаман.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!