Ютқазган теннисчининг севгилисини ўлдирмоқчи бўлишди

 
 
Австралиялик теннисчи Самуэль Грот букмекерлик  идоралари  мижозлари унинг мағлубиятидан сўнг ўлим билан боғлиқ таҳдид қилаётганидан шикоят қилди.
 
- Биз профессионал спортчимиз ва доимо ғалабага интиламиз, - деди Самуэль Грот. - Ўйинларга пул тикиш авж олмоқда. Бунинг оқибатида мен, оилам ва севгилим ҳаётига таҳдид қилинаётган хабарлар ола бошладим. Агар гап менинг ўзим ҳақимда бўлса чидашим мумкин. Лекин оилам ва севгилим ҳаётига таҳдид туғилганда жим қараб туролмайман.
 
Дарҳақиқат, кейинги пайтда теннис оламида ҳам келишилган ўйинлар ва учрашув натижасига таъсир ўтказиш ҳоллари билан боғлиқ можаролар тез-тез учраб турибди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!