"Вулверхэмптон"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Адама Траоре фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

"Ювентус" футболчининг трансфери бўйича музокаралар ўтказишга тайёр турибди ва бу борада, Траоренинг агенти Жорже Мендеш туринликларга ёрдам бермоқчи, аммо 24 ёшли футболчининг трансфер нархи 70 млн еврога баҳоланган.

Бундан ташқари, Траорега "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" каби топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.

Испаниялик футболчи ўтган мавсум АПЛда 37 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)