"Юве" Дибала билан келиша олмаяпти

"Ювентус" клуби раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Tuttosport нашри хабарига кўра, туринликлар аргентиналик футболчига янги шартномани жорий маоши сақланиб қолинган вариантини таклиф қилишмоқда, унда форвард қўлга киритиши мумкин бўлган бонуслар сезиларли даражада юқорилайди.

Таъкидланишича, Дибала жамоасидан янада яхшироқ таклиф кутмоқда, яъни, у бонусларсиз йиллик 10 миллион евро маошга эга бўлган шартнома тақдим қилинишини кутмоқда.

Олдинроқ, томонлар ўртасидаги келишув 2024 ёки 2025 йилгача имзоланиши хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!