"Юве" устози Артур ва Пьянич трансферига изоҳ берди

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг "Барселона"га ўтиши ва каталонияликлар хавбеки Артурнинг Туринга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Агар Пьянич кетадиган бўлса, бунга унинг менинг услубимга мос келмагани сабаб бўлмайди. Унинг иқтидори муҳокамага муҳтож эмас. Аммо клуб раҳбарияти бу трансфер ҳақида менга хабар қилишмади, шундай экан бу гап-сўзларга эътибор қилмайман.

Артурнинг трансфери? Мен бу мавзу ҳақида гапиришни хоҳламайман", - дейди Сарри.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Артур "Юве"га 70+5 миллион еврога, Пьянич эса "Барселона"га 60 миллион евро эвазига ўтиши хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!