"Юве" ва "Боруссия" "Порту"нинг 17 ёшли футболчиси учун курашишади

"Порту" ҳимоячиси Томаш Эстевеш фаолиятини Италия ёки Германияда давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрига кўра, футболчи учун "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда. Туринликлар футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 10 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Ўз навбатида "Порту" футболчи билан янги келишув имзолашни ва унда унинг товон пулини оширишни режалаштиришмоқда.

Таъкидланишича, Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам 17 ёшли футболчи учун туринлилклар билан курашишига тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!