"Юве" вице-президенти: "Реал" ва "Сити" ЕЧЛ унвони учун фаворит, биз эса "Лион"ни мағлуб этишимиз керак

"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед Европа чемпионлар лигасидаги туринликларнинг юриши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда "Лион" тўсиғидан ўтиб олишимиз керак, бизни олдинда қайин ўйин кутиб турибди.

Чорак финалда рақиб танлаш қийин, чунки бу босқичга фақат кучли жамоалар чиқа олади.

"Реал" ва "Манчестер Сити" унвон учун асосий даъвогар клублар, аммо қандай ҳолатда ҳам иккала клуб билан ўйин осон бўлмайди.

Асосий мақсадимиз Лиссабондаги плэй-оффга йўл олиш. Бу форматдаги баҳслар барча учун қизиқарли. Бутун дунё футбол мухлисларини ажойиб учрашувлар кутиб турибди", - дейди Недвед.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!