“Юве” Холандни олиш учун Роналду билан шартномани узайтиради
“Ювентус” келажакда тўпурар ҳужумчи масаласини ҳал қилиш учун ғалати стратегия ўйлаб топди.
Унга кўра, туринликлар жамоа юлдузи Криштиану Роналду ва Пауло Дибала билан амалдаги шартномани узайтиради ва мавриди бўлиши билан уларни сотиб юборади. Бу икки ҳужумчи трансферидан келадиган маблағни келаси йили ёзда Холанднинг трансферига сарфлайди.
Аввалроқ, “Ювентус” Роналду билан шартномани 2023 йилнинг ёзигача узайтириши айтилганди. Шунингдек, Дибалага ҳам янги битим тайёрланяпти.
Туринликлар Холандни олишда унинг агенти Мино Райола билан дўстона алоқаларга таянмоқчи. Бироқ, бу осон бўлмайди. Норвегиялик ҳужумчига “Реал”, “Манчестер Сити”, Челси” каби гранд клублар даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар