“Юве”да ҳужумга Месси ва Роналдуни қўйиш имкони пайдо бўлмоқда

“Барселона” ва Лионель Месси атрофидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Футбол экспертлари Лионель Месси “Барселона”ни тарк этадиган бўлса қайси жамоага бориб қўшилиши мумкинлигини таҳлил қилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Мессини қўлга киритишда “Ювентус”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Агар аргентиналик ҳужумчи келаси мавсум якунида Каталонияни тарк этишга қарор қилса ва ўз навбатида “Ювентус” Криштиану Роналдуни ўз сафида ушлаб қола олса, футбол оламининг энг кучли икки рақобатчиси ўзаро ҳамкорликда ўйнашига тўғри келади.

 Экспертлар Мессини қўлга киритишда “Манчестер Сити”нинг имкониятларини катта эканини таъкидлашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)