Коронавирусга қарши даволаш курсларини ўтаган "Ювентус" футболчилари Пауло Дибала, Блез Матюиди ва Даниэле Ругани ҳеч қандай чекловларсиз асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Tuttosport нашри хабарига кўра, вируснинг ўпкага салбий таъсири инобатга олиниб, учала футболчи ҳам бир неча маротаба тест топширишган. Айниқса, Дибала кучайтирилган назорат остида бўлди, чунки унда COVID-19 га топширилган тестларнинг тўрттасида ижобий натижа олинган эди.

Айни вақтда туринлик футболчиларнинг жисмоний ҳолатида ҳеч қандай муаммо кўзга ташланмаяпти. Агар мавсум давом эттириладиган бўлса, "Ювентус" ҳар учала футболчи хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)