"Ювентус" - "Милан". Матнли трансляция
- 90'
Учрашув якунланди! Нурсиз кечган баҳсда "Ювентус" Италия кубоги финалига йўл олди.
- 90+'
Санрдронинг узоқ масофадан берган хавфли зарбасини Доннарумма қайтарди.
- 90+'
Куадрадонинг 20 метрлар узоқликдан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Калабриа ўз ўрнини Лаксальтга бўшатиб берди.
Конти ўрнига Салемейкерс майдонга ташланди.
- 86'
Куадрадо Данилони алмаштирди.
- 85'
Миланликлар уларга гол кераклигини мана энди англаб етишган, чоғи. Улар шошила бошлашди.
- 82'
"Милан"дан дабл-ўзгариш. Кесье ўз ўрнини Круничга бўшатиб берди. Пакета эса Коломбо билан алмаштирилди.
- 80'
Доннаруммадан яна бир сейв. Дибаланинг жарима майдонига кирмасдан берган зарбасини италиялик посбон қайтарди.
- 79'
"Милан" учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасини амалга оширди. "Ювентус"нинг корнерларидан кўра хавфлироқ чиқди. Аммо Кьяернинг зарбаси ноаниқ бўлди.
- 76'
Чалханўғлу "Милан" статистикасига зарбалар қўшиб қўйиш билан машғул. Аммо унинг зарбалари кучсиз чиқмоқда.
- 74'
Ҳозиргина майдонга тушган Сами Хедира Лэаони тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 71'
Бугун Пиоли маказий ҳимоячиларни иккинчи қаватдаги курашларга шай ҳолатда майдонга туширган кўринади.
- 69'
"Милан" сўнгги дақиқаларда тўп назоратини ўзида сақлаб турибди.
- 63'
Биратўла 3 та ўзгариш:
Пьянич ўрнига Хедира,
Матюиди ўрнига Рабьо,
Дуглас Коста ўрнига Бернардески.
- 61'
7 бурчак зарбасини ҳам "Милан" зарарсизлантирди.
- 58'
"Ювентус"нинг бурчак зарбаси чоғида Бонуччи рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди.
- 55'
Бурчак тўплари бўйича ҳисоб 5:0 туринликлар фойдасига.
- 54'
"Кекса синьора" ўзининг навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 52'
Рафаэль Лэао Бонавентурани алмаштирди.
- 51'
Дибаланинг жарима майдони ичидан берган хавфли зарбаси йўлига Кесье ғов бўлди.
- 48'
"Милан"нинг ушбу учрашувдаги биринчи зарбасини Чалханўғлу боши билан берди. Ноаниқ!
- 48'
Бентанкурга нисбатан қоида бузилди, Орсато жим.
- 46'
Иккинчи 45 дақиқалик бошланди!
- 45+'
Биринчи тайм якунланди. Танаффус!
- 45+'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Пьянич рақиб футболчисини очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 41'
Чалханўғлу томонидан майдон маркази яқинидан жарима зарбаси ижро этилди. Аммо ҳужумга етиб келган футболчилар унга йўналиш бериб юбора олишмади.
- 39'
Роналдунинг синов зарбаларидан бири. Доннарумма ўз ўрнида.
- 37'
Бонавентура жамоасининг яхши ҳужумини тўпни ўзида ҳаддан ташқари кўп ушлаб қолган ҳолда йўққа чиқарди.
- 36'
Миланликларнинг "Ювентус" дарвозасига энг яқин келган вазияти ҳам зарба билан якунланмади.
- 31'
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Роналду қанчалик баланд сакрамасин ета олмади. Ундан ўтиб кетган тўпга Матюиди зарба берди. Доннарумма ишончли ўйнади.
- 26'
Бугун Сарри ҳужумдаги учликка мутлақ эркинлик берган кўринади. Улар қанотларни, позицияларни жуда тез алмаштиришмоқда.
- 23'
"Милан" гол уруши керак. Ваҳоланки на майдонда, на заҳира ўриндиғида ҳужумчи йўқ. Ребич уларни қийин қвазиятда қолдирди.
- 19'
Конти ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Пенальтига ҳам айнан у сабабчи бўлганди. "Милан" футболчилари қўпол ҳаракат қилишмоқда.
- 17'
Анте Ребич рақиб футболчисига нисбатан ишлатган ғоят оғир қўполлиги учун майдондан четлатилди.
- 16'
Роналду пенальтидан фойдалана олмади. Дарвоза устуни миланликларни қутқарди.
- 15'
"Ювентус"нинг бурчак зарбасидан сўнг "Милан" футболчиси тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам ВАРни кўриб чиққач пенальти белгилади.
- 13'
Дибаланинг узоқ масофадан берган зарбаси навбатдаги бурчак зарбаси билан якунланди.
- 10'
Дастлабки 10 дақиқа миланликларнинг ҳужумисиз ўтди.
- 5'
Дибалага нисбатан қоида бузилди. Жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини ижро этди ва тўп рақиб футболчиларига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи самарасиз бўлди.
- 4'
Роналду кутилмаганда ўнг қанотда пайдо бўлди. Чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг узатилган тўпни Доннарумма муштлари билан уриб юборди.
- 2'
Алекс Сандро қанотдан рақиб ҳимоясини ёриб кириб тўпни Дуглас Костага қолдирди. Бразилиялик форварднинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 1'
Бошладик! Ўйин бошланди.
- 0'
Аввал хабар қилинганидек, Италия ва Европанинг бошқа чемпионатларида учрашувлар коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмган инсонлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Футбол жамоатчилиги ушбу баҳсда "Ювентус"нинг устунлигини таъкидламоқда. "Милан"нинг эса ўзига хос анъанаси бор. "Россонерилар" ҳар икки йилда Италия кубоги финалига чиқади: 2016, 2018...
- 0'
Жамоалар шу вақтгача жами 289 марта куч синашишган. Уларнинг 108 тасида туринликлар, 94 тасида эса "Милан" ғалаба қозонган. 87 баҳс дуранг билан якунланган. Голлар нисбати 419-405 "Ювентус" фойдасига.
- 0'
Бугунги беллашувни Даниель Орсато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Лука Мондин ва Мауро Галетто кўмаклашади. 4 ҳакам Давиде Масса.
- 0'
Италия кубоги ярим финалининг жавоб учрашувидан ўрин олган "Ювентус" ва "Милан" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида.
- 0'
Италияда катта футбол рестарт олмоқда.
Фикрлар