"Ювентус", "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" бир ўйинчи учун курашни бошлади

CHERY AUTO

Бир вақтнинг ўзида учта йирик клуб — "Ювентус", "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" ҳамда Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олиш учун курашни бошлади.

Tecno

"Calciomercato" нашрининг маълумотига кўра, ҳозирча музокараларга энг яқин клуб — "Ювентус". Туринликлар 26 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олиш ниятида.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма берди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Футболчининг ўзи эса Италия А Сериясига қайтишни рад этмаяпти. Лекин ҳозирги кунда бор эътиборини "қарғалар" учун қаратганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!