Туриннинг"Ювентус" клуби кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида "Валенсия"га (2:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда ўзининг 2 нафар асосий таркиб футболчисидан айрилди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича шу куни “кекса синьора” ярим ҳимоячилари – Сами Хедира ва Дуглас Косталар жароҳат олишган. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг германиялик ва бразилиялик футболчилар қачондан майдонга тушишлари мумкинлиги аниқ бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар