"Ювентус" 2 нафар жаҳон чемпиони билан хайрлашади
Туриннинг “Ювентус” клуби жорий мавсум якунида икки нафар аргентиналик ярим ҳимоячиси билан хайрлашади. Гап Леандро Паредес ва Анхель ди Мария ҳақида кетмоқда.
Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, “кекса синьора” раҳбарияти жанубий америкаликлар билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган. Шу тариқа, ди Мария эркин агент сифатида кетади, ижарага олинган Паредес эса яна ПСЖга қайтариб юборилади.
Анхель ди Мария жорий мавсум “Ювентус” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Леандро Паредес эса 37 учрашувда битта гол урган ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар