"Ювентус" 2017 йилги ЕЧЛ финалида "Реал"га нега ютқазган эди?
"Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини 2016/17 йилги мавсумда ЕЧЛ финалида "Реал"га (4:1) қарши ўйинда учралган мағлубиятни изоҳлади.
Эслатиб ўтиш лозимки, ҳисоб 1:1 кўриниш олгач, туринликлар иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан 3 та гол ўтказиб юборишган эди.
“Кардиффдаги мағлубият ҳақида кўп гапирилади. Аммо, ўшанда ғалати ҳеч нарса бўлмаган, шунчаки биз чарчаб қолгандик. Ҳисоб дуранг бўлиб турганда ҳам, 3 та гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам курашни тўхтатмадик, таслим бўлмадик.
Биринчи бўлимдан сўнг жуда чарчадик. Манжукич кийиниш хонасига бориб полга йиқилди, Пьянич эса зўрға нафас оларди. Ҳаммаси жуда драматик якунланди. Биз чарчаганимиз учун ютқаздик”, - дейди италиялик футболчи.
Фикрлар