“Ювентус” Абрамовичга ёқадиган таклиф тайёрлади

Туринликлар “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньони қўлга киритиш учун ўз футболчисидан воз кечишга тайёр.

“Ювентус” Роман Абрамович жамоасига Дуглас Костани беришни таклиф қилмоқда. 28 ёшли Жоржиньонинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланган. Костанинг нархи ҳам шунга яқин. Туринликлар бу йил трансфер бозорида маблағ сарфламасдан футболчи алмашиш усулини қўлламоқчи.

Аввалроқ, “Ювентус” Жоржиньо ўрнига Федерико Бернардескини бермоқчи эди. Лондонликлар бу таклифга кўнмади.

Шомуродов жамоаси карантин қоидасини бузди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!