"Ювентус" ёзги трансфер вақтида "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельеринни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "ESPN". 

Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячи учун курашда "кекса сеньоралар" етакчилик қилмоқда. Унинг хизматига ПСЖ ва "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Бельериннинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойида якунига етади. Transfermarkt портали испанияликни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)