"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин ёзда жамоа рўйхатини ўзгартириши мумкин.

The Daily Express нашрига кўра, 25 ёшли футболчи учун "Севилья", "Интер" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, испан клуби футболчининг мутасаддилари билан алоқага чиқиб, трансфер масалаларини муҳокама қилиб улгурган.

Ҳимоячининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.

Жорий мавсумда Бельерин АПЛда 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)