Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" ҳимоячиси Марселони қўлга киритишга учун янги таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Унга кўра "кекса синьора" 30 ёшли бразилиялик футболчи учун келгуси ёз таклиф билан чиқади ва бунинг учун улар "қироллик клуби"га 50 миллион евро тўлашмоқчи. Марселонинг ўзига эса айни дамда "Реал"да олаётган маоши, яъни йилига 11 миллион таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Ювентус" Роналдунинг ортидан Марселони ҳам ушбу ёз сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.