"Ювентус" "Барселона" дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллади

Бундан бироз аввалроқ УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари баҳси ўз якунига етди. Кўплаб ишқибозларнинг қизиқишларига сабаб бўлган учрашув туринлик футболчиларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. 

Аниқроғи, Дибаланинг дубли ва Кьеллинининг голи "Ювентус"га 3:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Шундай қилиб италияликлар жавоб баҳсидан олдин ўзларига қулай имконият пайдо қилишди.

«Ювентус» – «Барселона» – 3:0 (2:0)
Голлар: Дибала 7, Дибала 22, Кьеллини 55

«Ювентус»: Буффон, Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Сандро, Хедира, Пьянич (Барцальи 89), Куадрадо (Лемина 73), Дибала (Ринкон 81), Манжукич, Игуаин.

«Барселона»: Тер Штеген, Умтити, Матье (Гомеш 46), Пике, Роберто, Маскерано, Ракитич, Иньеста, Месси, Неймар, Суарес.

Огоҳлантириш: Алвес 28, Суарес 53, Иньеста 57, Роберто 63, Хедира 74, Умтити 90+1, Лемина 90+1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!