Туриннинг "Ювентус" клуби "Брешия" ёш футболчиси Сандро Тоналини қўлга киритиш ниятида.

Аммо "кекса синьора"га футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Ливерпуль" клублари билан рақобат қилишга тўғри келади.

Италиялик нашрларга кўра, ёш футболчининг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Тонали А Серияда 19 ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол ва икки голлик узатма муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)