"Ювентус" Буффоннинг ворисини олиб келади
Туриннинг "Ювентус" клуби "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма учун курашга қўшилди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 21 ёшли посбон эвазига “россонерилар”га ўз ҳужумчиси Федерико Бернардескини бериб юборишга тайёр.
Бернардески жорий мавсум “Ювентус” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
26 та ўйинда иштирок этган Доннарумма эса шуларнинг 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унга эса “Челси”дан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Жанлуижи Доннарумма Италия терма жамоасида адаши Буффоннинг вориси ҳисобланади.
Фикрлар