"Ювентус" "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Калиду Кулибали "Ювентус"га ўтиши мумкин. "La Gazatte Dello Sport" нашри хабарига кўра, сенегаллик ҳимоячи хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

Туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри яна бир марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи ва клуб раҳбариятидан агар шундай имконият мавжуд бўлса, Кулибалининг трансферини сўради.

Жамоа раҳбарлари футболчини сотиб олиш шартисиз ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. "Юве"га ўтиш учун Кулибали маошини йилига 10 миллион эвродан 7 миллионга камайишига рози бўлиши керак.

Манбанинг маълум қилишича, Аллегри аллақачон "Челси" ҳимоячиси билан боғланган. Мураббий Калидуга қўнғироқ қилиб, у билан ишлаш истаги борлигини айтди. Футболчи мураббийга қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди, бироқ ҳеч нарса ваъда қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!