"Ювентус" дарвозабони "Рома"га кетиши мумкин

  • 17 июнь, 2020, 15:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби дарвозабони Маттиа Перин янги мавсумни янги жамоада бошлашга яқин турибди.

Tecno

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли посбон А Сериянинг бошқа бир жамоасига кўчиб ўтади. Аниқроғи, Перин “Рома” билан шартнома имзолаши мумкин. Римликлар аллақачон бу борада “кекса синьора” билан музокараларни бошлаб юборишган.

Перин жорий мавсум “Ювентус” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 11 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt сайти талқинига кўра, унинг айни дамдаги нархи 9 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!