"Ювентус" Доннаруммага ҳозирги маошидан 3 баробар кўп маош таклиф қилмоқчи

  • 11 январь, 2020, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага узоқ йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 20 ёшли посбонга 5 йиллик шартнома ва йилига 9 млн евро маош таклиф қилишга тайёр. Таққослаш учун, Доннарумма айни дамда “Милан”да йилига 3 млн евро маош олмоқда.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 23 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!