“Ювентус” ЕЧЛда ғолиб чиқишни биладиган мураббийни чақирди

Анчадан бери Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қилаётган “Ювентус” бош мураббийликка Ханс-Дитер Фликни таклиф этмоқда. Бу мутахассис мавсум якунланиши билан “Бавария”ни тарк этишини маълум қилган.

Флик қўл остида мюнхенликлар ўтган мавсум ўзлари иштирок этган барча турнирлар, хусусан, Чемпионлар лигасида ҳам бош совринни қўлга киритди.

“Ювентус” ҳозирги бош мураббий Андреа Пирло қўл остида беқарор ўйин намойиш қилмоқда ва ҳатто сўнгги ўн йилда илк бор Италия чемпионлигига эриша олмаслигининг эҳтимоли катта.

Флик Германия терма жамоасини бошқаришга ҳам асосий номзод. Шу боис, Турин суперклуби рўйхатидан Макс Аллегри, Симоне Индзаги, Жан Пьеро Гасперини, Пеп Гвардиола, Зинедин Зидан ва Юрген Клопп номлари ҳам жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)