Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" ҳимоячиси Эмерсоннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кекса синьора” асли бразилиялик бўлган 24 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини яна А Серияга қайтармоқчи. Қайд этиш лозимки, бир йил олдан “Рома”дан кўчиб ўтган Эмерсон Маркос Алонсо билан рақобатга дош бера олмади ва “Челси”нинг асосий таркибига кира олмади.

Маълумот учун, Эмерсон жорий мавсум премьер-лигада бор йўғи 2та учрашувда майдонга тушди холос.