"Ювентус" Эмре Жан билан келишувга эришди

Туриннинг “Ювентус” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, немис футболчи келаси йили ёзда Италия клуби таркибига эркин агент сифатида қўшилади.

23 ёшли Жан “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу мавсум у “қизиллар” сафида 17 ўйинда 3 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!