“Фиорентина” клуби хавбеки Федерико Бернардески янги мавсумни Туриннинг “Ювентус” клубида бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 23 ёшли футболчининг трансфери борасида “бинафшаранглилар” билан келишувга эришган. Ўз навбатида “Юве” Бернардески учун “Фиорентина”га 40 млн евро тўлайди.

Маълумотларга қараганда Федерико Италиянинг амалдаги чемпиони билан беш йиллик шартнома имзолайди.