"Ювентус" "Фиорентина" футболчиси учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр

Туриннинг “Ювентус” клуби “Фиорентина”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьезанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 22 ёшли футболчи учун “бинафшаранглилар”га нақд 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Кьеза “Фиорентина” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У бу мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!