"Ювентус" футболчилари Погба ва Влахович майдонга қачон қайтиши маълум бўлди

Ҳужумчи Душан Влахович ва ярим ҳимоячи Поль Погба тез орада "Ювентус"га қайтиши мумкин.

"Sport Mediaset" нашри хабарига кўра, иккала футболчи ҳам жамоанинг умумий гуруҳида машғулот ўтказишни бошлаган.

Жароҳати туфайли сербиялик футболчи 25 октябрдан бери майдонга тушмади. "Манчестер Юнайтед"дан туринликлар сафига келиб қўшилган франциялик футболчи Поль Погба эса бу мавсумда ҳали умуман майдонга тушмаган.

Айнан иккала футболчи кейинги ўйин учун қайдномага киритилиши аниқ маълум эмас. Аммо бу январь ойи охирида содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!