"Ювентус" футболчилари Турин дербисида махсус либосда ҳаракат қилишди (ФОТО)

"Ювентус" клуби афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг А Сериядаги рекордини эътиборсиз қолдирмади.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Буффон А Серияда ўтказган ўйинлари сонини 648 тага етказди ва бу борада Паоло Мальдинини ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланиб олди.

Эътиборлиси, “кекса синьора” футболчилари шу куни "648 Буффон" деб ёзилган либосларда ҳаракат қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!